БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммитида иштирок этиш учун Қирғизистонга ташриф буюради.
Бу ҳақда БМТ Бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди.
"У 31 августдан 1 сентябрга қадар Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Қирғизистонга боради", — деди Дюжаррик.
Унинг сўзларига кўра, саммит доирасида Гутерриш Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан икки томонлама учрашув ўтказади.