Бугун 18 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Гутерриш: Кексалар орасида ҳаво исиши оқибатида ўлим кўрсаткичи 85 фоизга ошди

Гутерриш: Кексалар орасида ҳаво исиши оқибатида ўлим кўрсаткичи 85 фоизга ошди

Сўнгги йигирма йил ичида ҳаддан ташқари юқори ҳаво ҳарорати туфайли вафот этган 65 ёшдан ошган одамлар сони 85 фоизга ошди.

Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш баёнот берди, деб хабар беради tass.ru.

“Ҳамма жойда ҳавонинг ҳалокатли даражадаги иссиши кузатилмоқда, лекин ҳароратнинг кўтарилишидан энг кўп азият чекаётганлар шаҳардаги камбағаллар, ҳомиладор аёллар, ногиронлар, қариялардир”, дейди у. “Мисол учун, иссиқ туфайли 65 ёшдан ошган одамлар орасида сўнгги 20 йил ичида ўлим кўрсаткичи 85 фоизга ошди”, деди Гутерриш, БМТ қароргоҳида дунё бўйлаб рекорд ҳарорат кузатилаётганига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида.

Бундан ташқари, БМТ раҳбарининг таъкидлашича, асрнинг ўрталарига келиб ҳаддан ташқари иссиқда яшовчи камбағаллар сони “700 фоизга кўпайиши мумкин”. “Ҳаддан ташқари иссиқ ҳарорат тенгсизликни кучайтиради, озиқ-овқат хавфсизлигини келтириб чиқаради ва одамларни янада қашшоқлик домига тортади”, дея қўшимча қилди у.

Киритилди: 07:24 27.07.2024. Ўқилди: 696 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!