Бугун 24 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Гутерриш БМТ Хавфсизлик Кенгашида Эрон бўйича нутқ сўзлайди

Гутерриш БМТ Хавфсизлик Кенгашида Эрон бўйича нутқ сўзлайди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Хавфсизлик Кенгашининг Эрон атрофидаги вазият бўйича фавқулодда йиғилишида очилиш баёноти билан чиқади.

Бу ҳақда жаҳон ташкилоти бош котиби идорасида журналистларга маълум қилинган.

Гутерриш нутқидан сўнг йиғилиш иштирокчилари унинг сиёсий масалалар бўйича ёрдамчиси Мирослав Енча ҳамда Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) раҳбари Рафаэль Гроссининг ҳисоботларини тинглашади.

Маърузалар АҚШнинг Эрон ядровий иншоотларига зарбалари оқибатларига бағишланади. Учрашув Теҳроннинг илтимосига кўра ўтказилади.

Киритилди: 08:00 23.06.2025. Ўқилди: 663 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!