Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Гулнора Каримованинг собиқ эрига тегишли 7 миллиард сўмдан ортиқ мулк аукционга қўйилди

Гулнора Каримованинг собиқ эрига тегишли 7 миллиард сўмдан ортиқ мулк аукционга қўйилди

Ягона электрон савдо майдончасида Тошкент шаҳрида жойлашган йирик фирма EDEL VEYS-ALI масъулияти чекланган жамияти фондидаги юз фоиз улуши, дебитор-кредиторлари ва бошқа турдаги барча мол-мулклари билан билан аукционга қўйилган.

Очиқ аукцион нархни тушириб бориш йўли билан, демпинг усулида ўтказилиши кўрсатилган, деб ёзмоқда ЎзА.

Бошланғич нархи етти миллиардан ортиқ (7 567 767 500.00) сўм бўлган фирма нархи ҳозирда 4 142 518 600.00 сўмга тушган.

e-ijro-auksion электрон савдо майдончасида объектнинг суратлари жойлаштирилган бўлиб, унда фирмага тегишли Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси 15-уйда жойлашган офис (жиҳозлари билан) ва автомобиллар ҳам кўрсатилган.

EDEL VEYS-ALI маъсулияти чекланган жамиятга 101.5 FM тўлқинида жойлашган Радио Гранд радиоси тегишлилиги айтилади.

Мазкур радио аукционга қўйилганига қарамай, ҳамон фаолиятини давом эттирмоқда. Аукцион жорий йилнинг 8 май санасида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

EDEL VEYS-ALI маъсулияти чекланган жамияти Гулнора Каримованинг собиқ эри Рустам Мадумаровга тегишли бўлган.

Киритилди: 16:30 01.05.2019. Ўқилди: 2781 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!