Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Гулистонда янги туғилган чақалоқ 18 минг долларга нархланди

Гулистонда янги туғилган чақалоқ 18 минг долларга нархланди

Гулистон шаҳрида янги туғилган чақалоқни сотмоқчи бўлган икки аёл қўлга олинди. Қинғир ниятлилар чақалоқни 18 минг долларга баҳолаган. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ хабар бермоқда.

Идоранинг хабар беришича, Сардоба туманида яшовчи аёлларнинг ҳибсга олиш бўйича операция 23 июн куни ўтказилган. Чақалоқ учун олишлари керак бўлган пул маблағларини ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ашёвий далил сифатида олиб қўйишди. Тергов давом этмоқда.

Бу республика фуқаролари, асосан аёллар, ёш болалар ва ўспиринларни сотишга уринаётганининг биринчи ҳолати эмас. Май ойи охирида Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида терговчилар 13 ёшли ўғли учун 15 минг доллар сўраган маҳаллий фуқарони қўлга олишди.

Аёлга нисбатан “Одам савдоси” моддаси бўйича жиноий иши қўзғатилди.

 

Киритилди: 12:49 24.06.2020. Ўқилди: 2083 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!