Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Гулистонда нарколаборатория фош қилинди

Гулистонда нарколаборатория фош қилинди

Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Гулистон шаҳрида ташкил этилган нарколаборатория фош қилинди. Хусусан, 2003 ва 2005 йилларда туғилган 3 нафар маҳаллий фуқаро кўп қаватли уйлардан биридаги хонадонда кучли таъсир қилувчи моддаларга қайта ишлов бериб, сотиш билан шуғулланишган.

Холислар иштирокида ушбу манзилдан 5 кг 863 гр “Прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддаси, 100 минг дона бўш капсулалар, 2 дона электрон торози, тиббий қўлқоплар ва бошқа буюмлар ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 276¹-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 07:07 14.10.2026. Ўқилди: 658 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар