Грузия Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) Миграция департаменти ходимлари махсус назорат чоралари натижасида 55 нафар чет эл фуқаросини ҳибсга олди.
Грузия ИИВси хабар беришича, операциялар ноқонуний миграцияга қарши кураш доирасида мамлакат бўйлаб турли жойлар ва ҳудудларда ўтказилди.
Натижада Россия, Ўзбекистон, Туркия, Беларус, Қирғизистон, Озарбайжон, Иордания, Кот-д'Ивуар, Бангладеш, Туркманистон ва Покистон фуқаролари ҳибсга олинди.
Тергов шуни кўрсатдики, бу шахслар Грузияда бўлишлари учун ҳеч қандай қонуний асосга эга эмас ва Чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги қонунни бузган.
Ҳибсга олинганлар ҳозирда департаментининг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасида сақланмоқда. Тегишли депортация тартиб-қоидалари амалга оширилмоқда.