Бугун 16 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Грузиядаги тоғ-чанғи курортида 12 киши ўлик ҳолда топилди

Грузиядаги тоғ-чанғи курортида 12 киши ўлик ҳолда топилди

Гудаури қишлоғидаги машҳур тоғ-чанғи курорти ҳудудида жойлашган ҳинд ресторанининг иккинчи қаватидаги ётоқхоналарда 11 нафар хорижлик ва бир Грузия фуқаросининг жасади топилди. Ҳалок бўлганлар катта эҳтимол билан ушбу ресторан ходимлари бўлишлари мумкин.

Суд-тиббиёт экспертлари жасадларда зўравонлик белгиларини топмаган. Терговнинг дастлабки версиясига кўра, 12 кишининг барчаси бахтсиз ҳодиса қурбони бўлган. Тахминларга кўра, ўлим сабаби углерод оксиди билан заҳарланиш бўлиши мумкин. Ходимларнинг ётоқхоналари ёнидаги коридорда электр таъминотидаги узилишлар туфайли генератор ишлаётган бўлган. Полиция “эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга сабаб бўлиш” моддаси бўйича тергов бошлади.

Киритилди: 22:06 15.12.2024. Ўқилди: 254 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!