Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Грузияда 5 қаватли бино қулади. Янги туғилган чақалоқ харобалар остида тирик қолди (ВИДЕО)

Грузияда 5 қаватли бино қулади. Янги туғилган чақалоқ харобалар остида тирик қолди (ВИДЕО)

Грузияда қутқарувчилар Батумидаги вайрон бўлган турар-жой биноси харобалари остидан вояга етмаган бола ва бир кишини олиб чиқишди, улар касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда Пирвели ТВ хабар берди.

Телеканал маълумотларига кўра, енгил жароҳатлар олган бошқа эркак ҳам топилган.

“Уйнинг вайроналари ўнга яқин машинани босиб кетди. Вояга етмаган бола қутқарилиб, касалхонага ётқизилди”, - дейилади телеканалда.

Кейинчалик Рустави 2 телеканали қутқарувчилар тирик қолган учинчи болани, бу сафар янги туғилган чақалоқни Батумидаги қулаб тушган турар-жой биноси вайроналари остидан олиб чиққанини хабар қилди.

"Батумида янги туғилган чақалоқ қулаб тушган уй вайроналари остидан чиқарилди, касалхонага ётқизилди", - дейилади хабарда.

Маълумот учун, 8 октябрь куни Батуми марказида беш қаватли турар-жой биносининг бир қисми қулаб тушди.

Киритилди: 17:12 08.10.2021. Ўқилди: 2099 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!