Бугун Грециянинг Крит оролида 6,5 магнитудали зилзила юз берди, деб хабар бермоқда Европа-Ўртаер денгизи сейсмологик маркази (EMSC).
EMSC маълумотларига кўра, зилзила 2 километр чуқурликда бўлган.
Крит — Европа Иттифоқи маълумотларига кўра, 634 мингдан зиёд аҳолига эга бўлган энг катта ва энг гавжум юнон оролларидан бири. Ҳозирча ҳодиса тавсилотлари айтилгани йўқ.