Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Грецияда Олимпия машъаласи томошабинларсиз ёқилди

Грецияда Олимпия машъаласи томошабинларсиз ёқилди

Мазкур тадбир томошабинларсиз ўтди. Унда фақат расмийлар - Президент Катерина Сакелларопулу, Халқаро Олимпия қўмитаси Президенти Томас Бах, Греция Олимпия қўмитаси раҳбари Спирос Капралос ва бошқалар иштирок этишди.

Машъала ёқиш маросими YouTube да намойиш этилди. Олимпия машъаласини биринчи бўлиб чанғичи Иоаннис Aнтониу кўтаради.

Машъала Қадимги Олимпия стадионидан замонавий Олимпия ўйинларининг асосчиси француз барон Пер де Кубертин ҳайкалига олиб борилади.

У кечаси Aфина Aкрополига олиб борилади ва 19 октябрь куни Хитой делегациясига топширилади. Грецияда машъала эстафетаси CОVID-19 пандемияси боис чекловлар туфайли ўтказилмади.

Эслатиб ўтамиз, Қишки Олимпиада ўйинлари 2022 йил 4-20 феврал кунлари Пекинда бўлиб ўтади.

Киритилди: 21:10 18.10.2021. Ўқилди: 2171 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!