Бугун 6 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Греция Германиядан Иккинчи жаҳон уруши учун яна товон пули талаб қилди

Греция Германиядан Иккинчи жаҳон уруши учун яна товон пули талаб қилди

Грецияда Германиядан Иккинчи жаҳон уруши даврида етказилган зарар учун репарация тўлаш талаби яна илгари сурилди.

"Бизнинг талабларимиз ҳамон кучда, қонуний ва уларнинг даъво муддати йўқ", — деди мамлакат президенти Константинос Тасулас Лингиадес қишлоғида ўтказилган хотира тадбирларида. Бу ҳақда DPA хабар берди.

Қайд этилишича, ҳисоблаш усулига қараб, талаб қилинаётган умумий сумма 278 миллиард евродан 341 миллиард еврогача бўлиши мумкин.

Ушбу маблағга уруш даврида етказилган зарар учун компенсация ҳамда Грециядан мажбуран олинган қарзни қайтариш талаби ҳам киради.

Киритилди: 23:46 04.10.2026. Ўқилди: 526 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!