Гремми мукофотига номзоди қўйилган рэпер Нипси Хассл (Nipsey Hussle) Лос-Анжелесдаги ўзига тегишли кийимлар дўкони ёнида отиб кетилди. У ҳодиса оқибатида ҳалок бўлди.
Қотиллик бўйича ҳеч қандай тафсилотлар маълум эмас, бироқ 33 ёшли рэпер ўлимидан бир неча соат олдин Twitter да қуйидаги сўзларни ёзиб қолдирган:
Кучли душманларга эга бўлиш Худонинг марҳамати .
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳуқуқ-тартибот органлари отишма бўлгани ва яна икки кишининг жароҳатлангани, уларнинг аҳволи оғир эканлигини тасдиқлади.