Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Гранада шаҳрида (Испания) 500 йилдан сўнг азон янграй бошлади

A A A
Гранада шаҳрида (Испания) 500 йилдан сўнг азон янграй бошлади

Орадан 500 йил ўтиб Мусулмонлар тасарруфида бўлган Испаниянинг Гранадаси (Мусулмонлар борган пайтда Ғранада дб юритилган)да жойлашган Алгамбра саройи ҳовлиси узра азон овози эшитила бошлади. Бу ҳақда “Азон” хабар берди.

1492 йил Гранада насроний ҳукумронлар қўл остига ўтди ва Алгамбра мажмуасида масжид ўрнига католик черкови пайдо бўлди. Шундан сўнг, беш аср ўтиб – 2003 йилда Гранадада илк масжид очилди.

Алгамбра мажмуаси рўпарасида жойлашган масжидга назар ташлаган инсон ҳаёлан Андалусия Ислом маданияти гуллаган даврга бориб қолади.

Мажмуа деворларида нақшинкор шакллар билан бир қаторда кўплаб “Ла ғалибо иллаллоҳ” (Аллоҳдан ўзга ғолиб йўқ) ёзувларини кўриш мумкин.

Киритилди: 01:53 29.05.2018. Ўқилди: 2493 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар