Бугун 22 май, 2026 йил, жума

O'ZB

GoTürkiye янги мини-сериали “Cappadocia Fairytale” экранларда

GoTürkiye янги мини-сериали “Cappadocia Fairytale” экранларда

Туркиянинг глобал туризм платформаси — GoTürkiye мамлакатнинг бетакрор сайёҳлик манзилларини кинематографик ҳикоялар орқали намойиш этиб, халқаро аудитория эътиборини жалб этишда давом этмоқда. Платформанинг тўртинчи мини-сериали “An Istanbul story” 1,5 миллиарддан ортиқ кўриш сонига эришди. Ушбу муваффақиятли лойиҳанинг давоми бўлган “Cappadocia Fairytale (Каппадокия эртаги)” ҳам рақамли платформаларда намойиш этилди. Сериал эфирга узатилганидан атиги 10 кун ўтиб, 49,6 миллиондан ортиқ фойдаланувчига етиб борди ва 44,3 миллион томоша қайд этди.

GoTürkiyeнинг Оригинал Мини-Сериес лойиҳаси рақамли медиа соҳаси ва ҳикояга асосланган замонавий туризм тарғиботида катта қизиқиш уйғотмоқда. Платформанинг янги мини-сериали — “Cappadocia Fairytale” Каппадокиянинг бетакрор ва сеҳрли муҳитини жонли тасвирлаб, томошабинларни ушбу мафтункор масканни ҳис этишга чорлайди. Лойиҳа тарғиботи бир вақтнинг ўзида 25 мамлакатда олиб борилмоқда.

“Каппадокия эртаги” томошабинларни Истанбулнинг жўшқин ва гавжум ҳаётидан Каппадокиянинг сирли ҳамда боқий манзаралари сари етаклайди. Мини-сериалда ҳудуднинг ЮНЕСКО Жаҳон мероси рўйхатига киритилган қадимий масканлари, афсонавий пери мўрилари, бетакрор табиати ва эртакнамо манзаралари ёрқин тасвирланган.

Актёрлар Озан Акбаба ва Синем Унсал яна Селим ҳамда Дуру образлари билан экранларга қайтади. Дастлаб бир-бири билан чиқиша олмаган бўлса-да, вақт ўтиши билан муҳаббат ришталари билан боғланган жуфтлик бу сафар асал ойини ўтказиш учун Каппадокияга йўл олади. Бироқ уларнинг саёҳати кутилмаганда сирли ва ўзликни англашга чорловчи саргузаштга айланади. Қўлларидаги икки жумбоқли металл калит уларни яширин сирлар ва номаълум эшиклар дунёсига бошлаб, муҳаббат ҳамда жасоратнинг асл маъносини излашга ундайди.

Воқеалар давомида Каппадокиянинг энг машҳур масканлари салобатли Учҳисар қалъаси, мафтункор Қизил водий, афсонавий Севги водийси, қадимий ерости шаҳарлари ҳамда дунёга машҳур ҳаво шарларининг ажойиб манзаралари жозибали тарзда намойиш этилади.

Лойиҳа Ай Япим компанияси томонидан суратга олинган бўлиб, сценарий муаллифи Кемал Ҳамамжи ўғли, режиссёр эса халқаро Эммй мукофоти совриндори Ҳилал Сарал ҳисобланади.

GoTürkiye бугунги кунга қадар “Antalya Gambit”, “Istanbul My Love”, “Hidden Lover” ва “An Istanbul Story” каби сюжетга асосланган йирик мини-сериал лойиҳаларини амалга оширди. Ушбу лойиҳалар Туркиянинг турли сайёҳлик масканларини халқаро аудиторияга таъсирли ва замонавий усулда танитишга хизмат қилмоқда.

Мазкур сериаллар Туркиянинг халқаро туризм имижини янги босқичга олиб чиқиш билан бирга, интернет маконида ҳам катта муваффақият қозонди. Ҳар бир эпизод дунё бўйлаб миллионлаб томошабинлар томонидан кузатилди. Ушбу муваффақият ортидан GoTürkiye Туркиянинг сайёҳлик манзилларини янада кенгроқ тарғиб қилувчи янги мини-сериал лойиҳаларини давом эттиришни режалаштирмоқда.

Ижтимоий тармоқларда юқори фаолликка эга бўлган GoTürkiye бугунги кунда дунёдаги энг кўп кузатиладиган расмий туризм брендларидан бири ҳисобланади. Ҳозирда у саккизта йирик платформада жами 20,8 миллиондан ортиқ кузатувчига эга.

GoTürkiye YouTube саҳифаси 5,69 миллион обуначига эга бўлиб, платформадаги энг машҳур миллий туризм саҳифаси сифатида етакчи ўринни эгаллайди. Шунингдек, ТикТокъда 5,6 миллион кузатувчи билан биринчи ўринда туради, Instagram’да эса 4 миллион обуначи билан дунёдаги энг оммабоп миллий туризм саҳифалари орасида иккинчи ўринни сақлаб келмоқда.

Киритилди: Бугун 10:40. Ўқилди: 203 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!