Бугун 18 ноябрь, 2019 йил, душанба

O'ZB

Горбачевнинг Путинга ёзган мактуби: "Замон, очиғини айтаман, таҳликали"

Горбачевнинг Путинга ёзган мактуби: "Замон, очиғини айтаман, таҳликали"

СССР собиқ президенти Михаил Горбачев бир муддат олдин Россия президенти Владимир Путинга мурожаат қилди. Бу ҳақда "Известия" нашри хабар бермоқда, деб хабар қилади Sputnik радиоси.

Горбачев нашрга берган интервьюсида, дунё етакчиларига фақатгина муайян ҳолатларда - одатга кўра, қисқа мактуб орқали мурожаат этишини айтган.

"Дунё етакчилари зиммасида ҳозир улкан масъулият ётибди. Замон, очиғини айтаман, таҳликали. Ва бу жуда катта юк, шу жумладан, инсоний, руҳий. Ўз тажрибамдан биламан", - деган сиёсатчи.

СССР собиқ президенти Путиндан ташқари Франция етакчиси Эммануэль Макронга ҳам мурожаат қилган.

"Баъзан менинг ўй-фикрларим етакчилар сўзлари ва ҳаракатларида ўз ифодасини топаётганини сезаман", - деб қайд этган Горбачев.
Унинг фикрича, замонавий дунёда халқаро ҳуқуқни менсимаслик кузатилмоқда, хусусан, у Ўрта ва яқин масофага учувчи ракеталар ҳақидаги шартнома (ДРСМД)нинг барбод бўлишини мисол келтирди.

Горбачев Россия ва АҚШни уруш таҳдиди чуқурлашишига йўл қўймасликка чақирди ва бу йўналишда Путиннинг ўрта масофага учувчи ракеталар жойлашувига мораторий киритиш таклифини эҳтимолий биринчи қадам сифатида баҳолади.

СССР ва АҚШ ДРСМДни 1987 йилда имзолаган: томонлар ўзлари эга бўлган барча ўрта (бир минг - 5,5 минг километр) ва кичик (500дан минг километргача) ҳаракат диапазонига эга бўлган ер устида жойлаштирилган баллистик ва қанотли ракеталар мажмуаларини йўқ қилиш мажбуриятини олган эдилар.

2018 йилнинг октябрида Дональд Трамп гўёки Россия томонидан ўз мажбуриятларига амал қилинмаётгани туфайли АҚШ ушбу келишувдан чиқишини эълон қилди, шу билан бирга америка томони далилларни тақдим этмади. 2019 йилда Москва Вашингтон ҳаракатларига жавобан ДРСМДда ўз иштирокини тўхтатди.

Шартнома ўз кучини август ойи бошида йўқотди.

Sputnik радиоси илгарироқ АҚШ очиқ осмон ҳақидаги шартномадан ҳам чиқиш режасини маълум қилгани ҳақида хабар берганди.

 

Киритилди: 10:54 18.10.2019. Ўқилди: 3137 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!