Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

"Google" монополияга йўл қўйди ва...

"Google" монополияга йўл қўйди ва...

Европа суди Европа комиссиясининг "Google"ни монополияга қарши қонунчиликни бузгани учун 2,4 миллиард евро (2,8 миллиард доллар) жаримага тортиш ҳақидаги қарорини тасдиқлади. Бу ҳақда CNBC хабар берди.

Манбага кўра, 2017 йил июнь ойида Европа Иттифоқи (ЕИ) ижроия органи "Google«ни интернетдаги қидирув тизимлари бозоридаги устун мавқеини суиистеъмол қилгани учун 2,4 миллиард евро миқдорида жаримага тортишга қарор қилган. Ўшанда компания ушбу қарор устидан юқори судга шикоят қилган эди.

Кейинроқ корпорация бош маслаҳатчиси Кент Уокер "Google" Европа комиссияси қарорини ҳурмат қилишини, лекин бунга рози эмаслигини ва компаниянинг бозордаги ҳаракатлари ҳам реклама берувчилар, ҳам фойдаланувчилар учун фойдали эканини таъкидлади.

Бироқ, умумий юрисдикция суди қарорни ўз кучида қолдирди. Қайд этилишича, қарор устидан шикоят қилиниши мумкин.

Киритилди: 11:22 11.11.2021. Ўқилди: 3000 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!