Бугун энг камёб кунлардан бири. Инсон қанча яшамасин, энг кам яшаган санаси – 29 февраль бўлади, 4 йилда бир келгани учун.
Европа ноёб касалликларни ўрганиш ташкилоти EURORDIS нинг ташаббусига кўра 29 февраль ноёб (орфан) касалликлар куни деб белгиланган. Кабиса йилида ушбу кун 29 февралда, бошқа йилларда эса 28 февралда нишонланади. Ушбу кунда жамоатчиликнинг эътиборини ноёб ва даволаниши қийин касалликлар муаммосига қаратиш мақсад қилинган. Орфан касалликлар жумласига 100 га яқин ташхислар киритилган.