Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Голан тепаликларига ракета зарбалари берилди, 11 киши яраланди

Голан тепаликларига ракета зарбалари берилди, 11 киши яраланди

Исроил томонидан босиб олинган Голан тепаликларида жойлашган Маждал Шамс қишлоғига ракета ҳужуми натижасида камида 11 киши жароҳат олди.

Times of Israel нашрининг ёзишича, асосан друзлар яшайдиган Маждел Шамсга Ливандан бир неча ракета учирилган.

Қайд этилишича, ракеталар футбол майдонига келиб тушган, натижада 11 киши жароҳат олган, улардан беш нафарининг аҳволи оғир.

Исроил армияси, ярадорларни эвакуация қилиш учун воқеа жойига вертолёт юборилганини билдирди.

Ливаннинг Ҳизбуллоҳ ҳаракати Исроил армиясининг Голан тепаликларида жойлашган обектига бир нечта Катюша ракеталари отилганини хабар қилди.

Бундан ташқари, Ҳизбуллоҳ Ливан жанубида Исроил армияси ҳужуми чоғида Ливан ҳаракатининг тўрт нафар аъзоси ўлдирилгани ҳақида хабар берди.

Киритилди: 22:49 27.07.2024. Ўқилди: 1032 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!