Бугун 5 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

“GM Uzbekistan” “Matiz” ишлаб чиқаришни тўхтатмоқда

“GM Uzbekistan” “Matiz” ишлаб чиқаришни тўхтатмоқда

2018 йилнинг июль ойидан эътиборан “GM Uzbekistan” АЖ ишлаб чиқариш қувватларида “Matiz” русумли автомобилларни йиғиш якунланади, деб ёзади "uznews.uz".

Ушбу карор моделлар қаторини янгилаш борасидаги стратегиясига мувофиқ хамда ушбу автомобильнинг техник эскирганлигини инобатган олган холда қабул қилинди.

Шу муносабат билан ушбу моделдаги автомобилларни етказиб бериш бўйича шартномаларга аризаларни рўйхатдан ўтказиш тўхтатилди.

“GM Uzbekistan” истеъмолчилар олдида ўзининг мажбуриятларини бажарилишини ва автомобилларни тузилган шартномалар бўйича ўз вақтида ва тўлалигича етказиб берилишини алохида таъкидлайди.

Эслатиб утамиз, Matiz автомобили Асака автомобиль заводида ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилган тўртинчи модель бўлиб, 2001 йил август ойидан йиғила бошланган. 2004 йил декабрь ойида двигатель хажми 1 л бўлган “Matiz Best” хамда автоматик узатма қутили модификациялари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган.

Matiz автомобиллари кичик хажмли автомобиллар синфига тегишли бўлиб, ушбу синфдаги автомбилларга бўлган эхтиёж “Spark” автомобилларини ишлаб чиқариш хажмларини кенгайтириш орқали қопланади.

Киритилди: 09:08 31.05.2018. Ўқилди: 2160 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!