Франция терма жамоаси ва «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе 2021 йилнинг энг яхши футболчиси учун бериладиган Globe Soccer Awards мукофотини олди.
Ўтган йили франциялик футболчи барча турнирларда 51 та гол урди ва 22 та голли узатмани амалга оширди, парижликлар билан Франция кубоги ва суперкубогини, шунингдек, Франция терма жамоаси билан Миллатлар лигасини қўлга киритди.
Мбаппе жорий мавсумда Лига 1да 17та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол урди ва 8та голга ассистентлик қилди. Унинг "ПСЖ" билан шартномаси жорий мавсум охиригача ҳисобланган.