Германиянинг Бранденбург федерал ери сайлов комиссияси Шольц партиясининг маҳаллий парламент (Ландтаг) учун сайловдаги ғалабасини тасдиқлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, Германия социал-демократик партияси 30,9% овоз билан биринчи ўринни эгаллади, "Германия учун муқобил” партияси эса 29,2% овоз билан иккинчи ўринда қолди.
Бранденбург сайлов комиссиясининг билдиришича, учинчи ўринни + сўл миллатчи партия – “Сара Вагенкнехт иттифоқи” партияси эгаллади, унга сайловчиларнинг 13,5 фоизи овоз берди.
Христиан-демократик иттифоқ 12,1 фоиз билан тўртинчи ўринни эгаллади.
Қолган партиялар беш фоизлик чегарадан ўта олмади ва Бранденбург парламентига кирмади.