Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Германияга хорижий ишчи кучи керак

Германияга хорижий ишчи кучи керак

Германия келгусида ҳам рақобатбардош мамлакат бўлиб қолиши учун унга малакали ишчи кучи, жумладан, хорижий ишчилар зарур. Бу ҳақда ГФР канцлери Олаф Шольц, Швейцариянинг Давос шаҳрида бўлиб ўтаётган Жаҳон иқтисодий форумида чиқиш қилганида таъкидлаб ўтди.

Канцлер шунингдек, мамлакатда фуқароликни олиш тизимини ҳам ислоҳ қилишга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида эслатиб ўтди. "Биз ниҳоят мамлакатимизда замонавий миграция бўйича қонунларни яратамиз. Агар рақобатбардошли саноат мамлакати бўлиб қолишни истасак, унда бизга малакали муҳандислар, механиклар ва машинасозлар керак бўлади. Ким биз билан қўлма-қўл бўлишни истаса, Германия бундан хурсанд бўлади. Мақсадимиз шу", – деди у.

Бундан буён Германияда яшаётган хорижликларнинг мамлакат фуқаролигини олиш осонлашади. Янги қонун лойиҳасида мамлакатда бир неча йилдан буён яшаб келаётган ва солиқ тўлаётган барча хорижликлар учун Германия фуқаролигини олиш осонлаштирилади. Авваллари Германияда фуқароликни олиш учун саккиз йил керак бўларди, янги қонун лойиҳаси кучга кирса ушбу муддат беш йилга қисқаради.

Киритилди: 12:42 19.01.2023. Ўқилди: 3023 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!