Бугун 9 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Германиядан почта орқали юборилган "оғу" тўхтатиб қолинди

Германиядан почта орқали юборилган "оғу" тўхтатиб қолинди

“Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида гиёҳвандлик воситаларининг контрабандасига чек қўйилди.

Жумладан, Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида вақтинча истиқомат қилаётган 2001 й.т. Черногория фуқароси мазкур тумандаги почта бўлимида Германия давлатидан юборилган жўнатмани қабул қилиб олган вақтида холислар иштирокида тўхтатилди.

Жўнатма белгиланган тартибда текширилганда, унда спорт анжомлари ичига яширилган 3 кг “Клефедрон” ва 1 кг “гашиш” гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, хорижий фуқаронинг вақтинчалик яшаш хонадони кўздан кечирилганда, жами 30 гр оғирликдаги “Алфа-ПВП” наркотик моддасидан иборат 11 дона тайёр закладкалар, зип-пакетлар, электрон тарози ва бошқа буюмлар борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 11:15. Ўқилди: 312 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!