Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Германияда терорчиликда айбланиб Марказий осиёлик 10 киши ушланди

Германияда терорчиликда айбланиб Марказий осиёлик 10 киши ушланди

Германия полицияси Дюссельдорфда террорчилик акти режалаштираётган 10 нафар Марказий Осиё давлатлари фуқароларини қўлга олди, деб хабар қилмоқда Bild нашри.

Ушбу фуқаролар Шимолий Рейн-Вестфалия ва Баден-Вюртемберг федерал ҳудудларида бўлиб ўтган махсус аксилтеррор операциялар давомида ҳибсга олинди. Операция доирасида портловчи моддалар билан ишловчи мутахассислар ёрдами керак бўлди , - дейилган хабарда.

Дюссельдорф шаҳар прокуратураси вакилининг сўзларига кўра, гумон қилинувчи шахслар 10 киши ва уларнинг аксарияти Тожикистон фуқаролари. Улар Исломий давлат террорчилик ташкилоти билан алоқа қилишда ва давлат хавфсизлига таҳдид солиши мумкин бўлган жиноят режалаштиришда гумонланмоқда.

Киритилди: 13:46 31.03.2019. Ўқилди: 1609 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!