Бугун 8 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Германияда июнь ойида ишсизлар сони кутилганидан икки баравар кўп ўсди

A A A
Германияда июнь ойида ишсизлар сони кутилганидан икки баравар кўп ўсди

Германияда июнь ойида ишсизлар сони 28 минг кишига ошиб, 2,61 миллион кишига етди.

Бу ҳақда Германиянинг бандлик федерал агентлиги маълум қилди, деб ёзади “Интерфакс”.

Bloomberg томонидан сўралган таҳлилчилар 14 мингга кўпайишини кутишган эди.

Жорий ойда мамлакатда ишсизлик даражаси 5,7 фоизга кўтарилиб, 2021 йил июнидан бери максимал кўрсаткични янгилади. Бунгача уч ой кетма-кет 5,6% ни ташкил қилган. Мутахассислар индекс ўзгаришини кутмаган эди.

Германияда жорий ойда очиқ бўш иш ўринлари сони 769 мингтани ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 108 мингтага кам. Йиллик кўрсаткичларнинг пасайишига қарамай, бу кўрсаткич анча юқорилигича қолмоқда, деб таъкидлайди MarketWatch.

“Иқтисодий шароитнинг ёмонлашуви энди меҳнат бозорида сезилмоқда, - деб ёзган агентлик раҳбари Андреа Налес, “Ишсизлик ортиб бормоқда, бандлик ўсиши эса пасаймоқда”.

Киритилди: 16:37 30.06.2023. Ўқилди: 2182 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!