Бугун 3 ноябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Германияда ҳукуматдан норозилар улуши 66 фоизни ташкил қилади

Германияда ҳукуматдан норозилар улуши 66 фоизни ташкил қилади

Германиядаги христиан-демократик партия (CDU/CSU) ва социал-демократик партиядан (SPD) ташкил топган коалиция ҳукумати фаолиятидан норози бўлган фуқаролар улуши 66 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда мухбирлар Жунайт Карадаг ва Нариман Меҳдиев хабар берди.

"Insa" сўров институти томонидан "Bild am Sonntag" газетаси учун ўтказилган сўров натижаларига кўра, Германия аҳолисининг аксарияти Фридрих Мерц бошчилигидаги ҳукумат ишидан қониқмаган.

Сўровда қатнашганларнинг 66 фоизи ҳукуматдан норозилик билдирган, 25 фоизи эса унинг фаолиятидан мамнун эканини айтган.

Респондентларнинг 49 фоизи амалдаги ҳукумат 2029 йилдаги қонунчилик муддати охиригача ишлай олмайди, деб ҳисоблайди. 32 фоиз иштирокчи эса ҳукумат ўз муддатини тўлиқ якунлайди, деб фикр билдирган.

Шу билан бирга, сўровга кўра, "Германия учун муқобил" (AfD) партияси 26 фоизлик қўллаб-қувватлаш билан мамлакатдаги энг кучли сиёсий куч бўлиб қолмоқда. CDU/CSU рейтинглари 24 фоизни, SPD эса 15 фоизни ташкил қилган.

Киритилди: 13:09 27.10.2025. Ўқилди: 803 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!