Германияда ҳукмрон коалицияни қўллаб-қувватловчи немис аҳолиси сони 2021 йилги сайловлардан бери энг паст даражага етди ва 37 фоизни ташкил этди.
Буни Bild am Sonntag газетасига тақдим этган Insa институти тадқиқоти натижалари тасдиқлайди.
Қайд этилишича, респондентлардан яқин орада сайловлар ўтказилса, қайси партияга овоз беришлари сўралган.
Тадқиқот натижаларига кўра, респондентларнинг атиги 37 фоизи ҳукмрон партияни қўллаб-қувватларди.
Сентябр ойи бошида Германияда ҳукмрон коалициянинг машҳурлик рейтинги Бундестагга 2021 йилги сайловлардан буён энг паст даражага (38%) тушиб кетди.