Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Германияда болаларни коронавирусга қарши эмлаш тавсия этилмоқда

Германияда болаларни коронавирусга қарши эмлаш тавсия этилмоқда

Германия Соғлиқни сақлаш вазири Йенс Шпан мактаб ўқучилари учун «BioNTech Pfizer» вакцинасини захирага қўйиш тўғрисида гапирди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарининг айтишича, болалар учун «BioNTech Pfizer» вакцинасини сақлаб қўйиш – ёзги таътилдан сўнг Германия мактабларининг очилишини таъминлайдиган энг самарали усул.

Мақсадимиз – жорий йилнинг август ойи охирига қадар вакцинани барча мактаб ўқувчисига тавсия этиш, - дея таъкидлади Й. Шпан. Немис ва Америка компаниялари ҳамкорликда ишлаб чиқарган вакцина – бу 12 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар учун қўлланишга мўлжалланган Европа дори-дармон агентлигининг экспертизасидан ўтаётган ягона препарат.

Германияда мамлакатнинг барча ҳудудига таалуқли мактабларни ёпиш ва қайта очиш тўғрисида ягона қоидалар мавжуд. «Тезкор тўхтатиш» механизми, аллақандай маъмурий бирликда 100 минг кишига нисбатан янги COVID – 19 юқтириш ҳолатлари сони 165 дан ошиб кетса, мактабларда дарс ўтиш бутунлай тўхтатилишини англатади.

Агар касаллик даражаси мазкур даражадан пасайса, масофадан ва кундузги ўқиш формати киритилади.

«BioNTech Pfizer» вакцинасини Канада ва АҚШ 12-15 ёш оралиғидаги болаларга қўлланади.

Киритилди: 22:18 24.05.2021. Ўқилди: 2114 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!