Бугун 10 апрель, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Германияда Алишер Усмоновнинг яхтасидан 30 та картина гаровга олинди

Германияда Алишер Усмоновнинг яхтасидан 30 та картина гаровга олинди

Германияда Алишер Усмоновнинг яхтасидан 30 та картина гаровга олинди. Уларнинг умумий қиймати 5 миллион еврога баҳоланмоқда.

Германия тадбиркор Алишер Усмоновга тегишли "Дилбар" суперяхтасидан қиймати беш миллион еврога тенг 30 та картинани гаровга олди. Бу ҳақда Германиянинг Suddeutsche Zeitung газетаси хабар бермоқда.

Гаровга олинган картиналар орасида рассом Марк Шагаллнинг асарлари ҳам бор. 2021 йилда яхта Гамбургда капитал таъмирдан ўтказилаётгани сабабли картиналар экспедиторлик компаниясининг омборида бўлган.

600 миллион долларлик "Дилбар" яхтасининг ўзи Бременда. Сентябрь ойининг охирида у ерда қидирув ишлари олиб борилди. Германия ҳукумати март ойида Усмонов Европа Иттифоқи санкциялари рўйхатига киритилганидан кейин яхтани гаровга олган.

Терговчилар Усмонов Германияда яшаб, солиқ тўлаш мажбурияти борлигини аниқлашга ҳаракат қилишган. Германия расмийлари россиялик тадбиркор 2014 йилдан бери камида 555 миллион евро солиқ тўламаган деб тахмин қилмоқда.

Усмоновнинг вакили тадбиркорга қўйилган айбловларни асоссиз деб таъкидламоқда.

Киритилди: 08:58 08.11.2022. Ўқилди: 3447 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!