Бугун 18 июль, 2026 йил, шанба

O'ZB

Германия "яшил энергия" улуши бўйича рекорд ўрнатди

Германия "яшил энергия" улуши бўйича рекорд ўрнатди

Баден-Вюртемберг Қуёш энергияси ва водород тадқиқотлари маркази ҳамда Германия энергетика ва сув хўжалиги ассоциацияси ҳисоб-китобларига кўра, 2026 йилнинг биринчи ярмида қайта тикланувчи энергия манбалари мамлакатда электр энергияси истеъмолининг 58 фоизини қоплади.

Тадқиқотчиларнинг маълумотларига кўра, "яшил энергетика"нинг асосини шамол ва қуёш энергияси ташкил этади, бироқ гидроэнергетика ҳамда биомасса ва чиқиндилардан фойдаланиш ҳам ривожланмоқда. Қайта тикланувчи манбалардан олинган энергия билан бозорни таъминлаш бўйича эришилган ушбу кўрсаткич Германия учун рекорд натижа бўлди.

Таққослаш учун, 2025 йилнинг биринчи ярмида бу улуш 55,2 фоизни, 2024 йилнинг биринчи ярмида эса 57 фоизни ташкил этган эди.

Шу билан бирга, ишлаб чиқариш ҳали белгиланган мақсадли кўрсаткичдан йироқ. Қайта тикланувчи энергия манбалари тўғрисидаги қонунга кўра, 2030 йилга бориб Германияда электр энергияси истеъмолининг камида 80 фоизи қайта тикланувчи манбалар ҳиссасига тўғри келиши керак, дейилади хабарда.

Киритилди: 14:33 02.07.2026. Ўқилди: 960 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!