Бугун 16 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Германия ўз ҳарбий спутниклар гуруҳини яратмоқчи

Германия ўз ҳарбий спутниклар гуруҳини яратмоқчи

Германия қуролли кучлари 2029 йилга қадар коинотда ўз сунъий йўлдош гуруҳини яратишни режалаштирмоқда, деб ёзади Handelsblatt газетаси.

Ҳозирги вақтда Бундесвер коинотда атиги 8-10 сунъий йўлдошга эга, ва керак бўлганда бу масалада иттифоқчиларга, биринчи навбатда АҚШга таянади. Тўлақонли ҳарбий гуруҳ учун бир неча юз сунъий йўлдош талаб қилинади. Бундай гуруҳ нархи 10 миллиард еврогача бўлиши мумкин, деб ёзади нашр.

“Космик разведкага эҳтиёжини қондириш учун, миллий имкониятлардан фойдаланган ҳолда, сунъий йўлдош гуруҳини яратиш бўйича турли вариантлар кўриб чиқилмоқда”, — деб изоҳ берди газетага Бундесвер.

Олдинроқ Германия корхоналари (https://t.me/sputnikuzbek/49274) қурол-яроғ ва сув ости кемалари ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга тайёрланаётгани ҳақида маълум бўлган эди. (https://t.me/sputnikuzbek/49474)

Киритилди: 04:00 10.04.2025. Ўқилди: 897 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!