Бавария бош вазири ва Христиан-ижтимоий иттифоқ (CSU) раҳбари Маркус Зёдер Bild газетасига берган интервьюсида украиналик йигитларнинг Германияга киришини чеклаш зарурлигини таъкидлади.
“Агар украиналик ёшлар ўз ватани ҳимоясига бориш ўрнига Германияга кўпроқ келишса, бу ҳеч кимга фойда келтирмайди”, — деди Зёдер.
Унинг бу баёноти Германияда украиналик муҳожирлар сони ортиб бораётган бир пайтда янгради.
Аввалроқ, маҳаллий нашрларда украиналиклар олтин рангли Porsche автомобилларида Германия бўйлаб ҳаракатланаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Германия Коммунистик партияси аъзоси Штефан Наткенинг сўзларига кўра, бу машиналар Ғарб мамлакатлари томонидан Киевга ҳарбий ёрдам сифатида ажратилган маблағлар ҳисобига сотиб олинган.