Бугун 29 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Германия Украинага 37,1 млрд евролик ёрдам режасини тасдиқлади

Германия Украинага 37,1 млрд евролик ёрдам режасини тасдиқлади

Германия ҳукумати Украинага 2030 йилгача жами 37,1 миллиард евро миқдорида ёрдам кўрсатиш режасини тасдиқлади. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

Молия вазири Ларс Клинґбайлнинг айтишича, 2027 йилги федерал бюджет доирасида Украинага ҳарбий ёрдам учун 11,5 миллиард евро ажратиш режалаштирилган. Шунингдек, 2028–2030 йиллар оралиғида ҳар йили қўшимча 8,5 миллиард евродан маблағ ажратилади.

Ушбу маблағлар ҳаво мудофааси, артиллерия, ўқ-дорилар, зирҳли техника, дрон ишлаб чиқариш, киберҳимоя ва муҳим инфратузилмани ҳимоя қилишга йўналтирилади.

Вазирнинг таъкидлашича, 2028 йилдан бошлаб Европа Иттифоқининг Украинага ажратган 90 миллиард евролик кредити траншлари якунланиши билан Германия ёрдами қисқариши мумкин. Шу билан бирга, зарурат туғилса, ёрдам ҳажмини ошириш имконияти ҳам сақланиб қолади.

Киритилди: Бугун 20:26. Ўқилди: 299 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!