Бугун 28 июль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Германия Президенти Ўзбекистонга келди

Германия Президенти Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер рафиқаси ҳамроҳлигида мамлакатимизга келди.

Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

“Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Очилбой Раматов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Расмий ташриф дастурига мувофиқ, икки давлат раҳбарларининг тор ва кенгайтирилган таркибдаги музокаралари бўлиб ўтади. Ўзбекистон – Германия кўп қиррали муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.

Томонлар савдо, саноат кооперацияси, энергетика ва “яшил” технологиялар, транспорт ва логистика, фармацевтика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалиги соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш, таълим ва гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратадилар.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб мавзулар юзасидан ҳам фикр алмашилади. Музокаралар доирасида бир қатор янги қўшма лойиҳа ва дастурларни ишга тушириш режалаштирилган.

Киритилди: 17:11 17.06.2026. Ўқилди: 1249 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!