Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
Хабар берилишича, 2027 йилнинг июлидан бошлаб 18 ёшга тўлган германиялик барча йигитлар Германия Мудофаа вазирлиги маълумотлар базасидан рўйхатдан ўтиши, ўз саломатлиги ҳолати бўйича маълумотнома бериши ва ҳарбий хизматга бориш ёки бормаслик истагини билдириши керак бўлади. Аммо бу уларнинг мажбурий ҳарбий хизматга чақирилишини англатмайди.
Нашр маълумотига кўра, германиялик қизлар ҳам хоҳишларига кўра ушбу жараёнлардан ўтишлари мумкин.