Бугун 7 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Германия олти ойлик ҳарбий хизмат жорий этмоқчи

Германия олти ойлик ҳарбий хизмат жорий этмоқчи

Германия мудофаа қобилиятини кучайтириш ва заҳирадаги ҳарбийларни кўпроқ тайёрлаш мақсадида ихтиёрий равишда олти ойлик ҳарбий хизматни жорий этишни режалаштирмоқда.

Reuters агентлиги хабарига кўра, ихтиёрчилар қўриқлаш хизмати каби оддий вазифаларни бажаришга ўргатилади. Аммо ихтиёрчилар етарли бўлмаса, ҳукумат мажбурий ҳарбий хизматни қайта жорий этиш имкониятини кўриб чиқади.

Германия мудофаа вазири Борис Писториуснинг айтишича, ҳарбий хизматчилар сонини 180 мингдан 260 минггача ошириш режалаштирилган. Манбаларга кўра, ҳукумат ихтиёрий олти ойлик тайёргарлик ушбу кўрсаткичларга эришишга ёрдам беради, деб умид қилмоқда. Шунингдек, баъзи ихтиёрчилар хизматни янада давом эттириши мумкин.

Дастурда иштирок этувчилар ички хавфсизлик бўйича тайёргарлигини кенгайтириш, юк машинаси ҳайдовчиси гувоҳномасини олиш ёки танк ҳайдовчиси курсларида ўқиш имкониятига эга бўлади.

Шунингдек, янги казармалар қуриш ҳам режалаштирилмоқда. Бу эса чақирилганларни ўз уйларига яқин жойда ўқитиш имконини беради.

Агар ҳукумат ихтиёрчилар бўйича керакли кўрсаткичга ета олмаса, мажбурий хизматга кимлар чақирилиши ҳозирча аниқ эмас.

Эслатиб ўтамиз, Германия 2011 йилда мажбурий ҳарбий хизматни бекор қилган.

Киритилди: 22:35 06.07.2025. Ўқилди: 372 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!