БМТ Бош Ассамблеяси сессиясидаги яширин овоз беришда сайланиш учун учдан икки қисм овоз (190 тадан 127 таси) талаб қилинарди. Бироқ Германия (104 овоз) Португалия (134 овоз) ва Австриядан (131 овоз) ортда қолди.
EPD агентлигининг хабар беришича, 2027-2028 йилларда Хавфсизлик кенгашида айнан улар жой эгаллайди. Германия бунгача олти марта нодоимий аъзо сифатида Хавфсизлик
кенгаши таркибига кирган эди.
ХДИ/ХСИ блоки парламент фракциясининг ташқи сиёсат бўйича эксперти Юрген Хардт Германиянинг муваффақиятсизлигини "ачинарли факт" деб атади.
Унинг фикрича, келажакда европаликлар гуруҳида позицияни олдиндан келишиб олиш зарур.
"Шунда биз БМТ Хавфсизлик кенгашида вақтинчалик аъзолик ўрни учун юзага келиши мумкин бўлган рақобатдан қочишимиз мумкин", — дейди Хардт.
Овоз бериш жараёнида Германия ТИВ раҳбари Йоханн Вадефул иштирок этди.
Мажлисга Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг амалдаги раиси, Германия собиқ ташқи ишлар вазири Анналена Бербок раислик қилди. Мамлакат ТИВ маълумотларига кўра, 2024 йилга келиб Германия бутун БМТ тизимида бадал тўловлари бўйича иккинчи йирик тўловчи ҳисобланган.