Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Германия “Ҳизбуллоҳ”ни террорчи ташкилот деб эълон қилди

Германия “Ҳизбуллоҳ”ни террорчи ташкилот деб эълон қилди

Германия ўз ҳудудида Эрон қўллаб-қувватлайдиган “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи фаолиятини тақиқлади ва уни террорчи ташкилот деб эълон қилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берган.

«Ички ишлар вазири Ҳорст Зеҳофер Германияда шиа террорчилик ташкилоти бўлган “Ҳизбуллоҳ” фаолиятини тақиқлади. Ҳозирги инқироз шароитида ҳам ушбу қарорга амал қилинади», деб маълум қилди вазирлик матбуот котиби.

Германия полицияси бугун тонгда ушбу гуруҳга аъзоликда гумон қилинганларни қўлга олиш учун рейдлар ўтказди. Ушбу текширувлар Шимолий Рейн-Вестфалия, Бремен ва Берлиндаги тўртта масжид бирлашмаларида бўлди. Хавфсизлик хизматининг айтишича, айни пайтда Германияда "Ҳизбуллоҳ"нинг 1050 та аъзоси мавжуд.

Исроил ва АҚШ Германияни анчадан бери ушбу ташкилотни тақиқлашга ундаб келаётган эди. АҚШ давлат котиби Майк Помпео ўтган йили Берлинга сафари чоғида Германия “Ҳизбуллоҳ”ни тақиқлашда Британиянинг йўлини тутишига умид қилаётганини айтди. Британия ўтган йилнинг февраль ойида "Ҳизбуллоҳ"ни террорчилик ташкилоти деб таснифловчи қонунни қабул қилганди.

Киритилди: 16:55 30.04.2020. Ўқилди: 3126 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!