Бугун 12 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Германия Ҳиндистон билан хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кучайтиради

 Германия Ҳиндистон билан хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кучайтиради

Германия Ҳиндистон билан хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кучайтириб, унинг Россияга боғлиқлигини камайтирмоқчи — Германия канцлери.

Фридрих Мерц бу ҳақда Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан учрашувда маълум қилди, дея хабар бермоқда Reuters.

Мерцнинг Ҳиндистонга биринчи ташрифи чоғида Берлин ва Нью-Деҳли ушбу масалага доир англашув меморандумини имзолади. Бундан ташқари, музокараларда муҳим минераллар, соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик ва сунъий интеллект инновациялари маркази бўйича ҳам битимлар тузилди.

"Германия ва Ҳиндистон биргаликда хавфсиз, ишончли ва бардошли таъминот занжирларини яратишга интилмоқда. Бугун имзоланган меморандумлардаги келишувлар ҳамкорликка янги туртки ва куч беради", — деди Моди қўшма матбуот анжуманида.

"Ҳозирда Ҳиндистон Россиядан ҳарбий техника сотиб олади ва Россия газ ҳамда нефтининг асосий харидорларидан бири ҳисобланади. Германия Ҳиндистон ҳукуматидан ҳинд компанияларининг Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтишига йўл қўймасликни ва энергия ресурслари импортини камайтиришни талаб қилмоқда, аммо ҳозирча Ҳиндистон бу талабни қабул қилгани йўқ", дейилади Reuters мақоласида.

Киритилди: Бугун 19:05. Ўқилди: 226 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!