Бугун 21 октябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Германия Грузиядаги элчисини чақириб олди

Германия Грузиядаги элчисини чақириб олди

Германия Грузиядаги элчиси Петер Фишерни маслаҳатлашув учун чақириб олди, деб хабар бермоқда Германия Ташқи ишлар вазирлиги.

"Грузия раҳбарияти бир неча ойдан бери Европа Иттифоқи, Германия ва шахсан Германия элчиси Фишерга қарши нафрат қўзғатмоқда. Шу сабабли, Германия Ташқи ишлар вазири Йоҳанн Вадефул Фишерни маслаҳатлашувлар учун чақириб олишга қарор қилди, бунда кейинги қадамлар муҳокама қилинади", дейилади вазирлик баёнотида.

Германия ТИВга кўра, вазият Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар кенгашида муҳокама қилинади.

Жорий йилнинг сентябр ойида Фишер дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенцияси тамойилларини бузганликда айбланиб, Грузия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган. Ўшанда Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе бу қарорни зарур дипломатик чора деб атаган. Унинг сўзларига кўра, дипломат мунтазам равишда “радикал мухолифат” фаолиятини қўллаб-қувватлаган.

Киритилди: 18:05 20.10.2025. Ўқилди: 938 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!