Германия Бундесвери бош инспектори Карстен Бреуер мамлакат аҳолисини эҳтимолий қуролли можарога тайёргарлик кўришга чақирди.
Унинг таъкидлашича, Германия қуролли кучларининг ўзи мавжуд таҳдидларга қарши туриш учун етарли эмас. Можаро юзага келган тақдирда, саноат ва жамиятнинг барча соҳалари мамлакат мудофаасига жалб қилиниши керак.
«Сизсиз, аскарлар, биз муваффақиятсизликка маҳкуммиз. Аммо муваффақиятсизликка учрашга ҳаққимиз йўқ», — деди Бреуер.