Германия узоқ йиллар давомида эгаллаб келган Европадаги етакчи мавқеини йўқотмоқда. Бу фикрни Bloomberg журналисти Мария Тадео ўзининг муаллифлик рукнида билдириб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, энергетика инқирози ва Германиянинг Россия углеводородларига қарамлиги Европа Иттифоқида етакчиликни йўқотишига олиб келмоқда ва бу шароитда жанубий давлатлар, жумладан, Испания Европада етакчиликни қўлга киритиши мумкин.