Бу ҳақда Financial Times хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, Германия Трамп маъмуриятини Tomahawk ракеталарини Typhon ердаги учириш қурилмалари билан бирга сотишга кўндиришга умид қилмоқда. Германия Мудофаа вазири Борис Писториус ўтган йилнинг июл ойида тақдим этилган узоқ масофали тизимларни сотиб олиш бўйича таклифни қайта кўриб чиқиш учун Вашингтонга ташриф буюришни режалаштирмоқда.
АҚШ томони ҳозиргача бу таклифга жавоб бергани йўқ. Бироқ, ташриф Писториуснинг америкалик ҳамкасби Пит Ҳегсет билан учрашув белгилай олишига боғлиқ бўлиб турибди.
Tomahawk — одатда денгиздан учириладиган ва стратегик муҳим нишонларга чуқур зарба бериш учун мўлжалланган узоқ масофали қанотли ракетадир. Феврал ойида Пентагон Эрон билан уруш туфайли камайиб қолган захираларини тўлдириш мақсадида Raytheon компанияси билан Tomahawk ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича етти йиллик шартнома имзолаганини маълум қилган эди.