Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Генетикаси ўзгартирилган болаларни яратган хитойлик олимга ўлим жазоси хавф солмоқда

Генетикаси ўзгартирилган болаларни яратган хитойлик олимга ўлим жазоси хавф солмоқда

Хитойда болаларнинг эмбрионларини ўзгартириб, уларнинг генетикасини ўзгартирган олим атрофидаги можаролар янгидан авж олган. Бу ҳақда Вести.ru хабар берди.

Хе Цзянькуй ушбу можаролар ҳақида ўтган йилнинг сўнгида маълум қилган. Шэньчжэнь шаҳрида қамоқда сақланаётган тадқиқотчига ўлим жазоси хавф солмоқда. Ажабланарли томони, у аслида физик, демакки, унга бу тадқиқотни амалга оширишда шериклари ва ҳамкасблари ёрдам берган, буни аниқлаш эса суд қарорига боғлиқ.

Айблов коррупция моддаси бўйича қўйилиши мумкин. Олим ўз ишланмасини сотиш ҳуқуқига эга бўлганми ва мазкур тадқиқот учун молиялаштириш манбаларини қаердан олган, деган савол вужудга келади.

ХХР соғлиқни сақлаш тизими олимнинг тажрибаларидан хабардор бўлмаган. Олимнинг қайд этишича, унинг мақсади болаларда ОИВга иммунитетини шакллантириш бўлган.

Киритилди: 11:16 09.01.2019. Ўқилди: 2097 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!