Бугун 20 сентябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Газодаги урушда 20 000 дан ортиқ исроиллик аскар жароҳатланди

A A A
Газодаги урушда 20 000 дан ортиқ исроиллик аскар жароҳатланди

2023 йил октябрида бошланган Ғазодаги урушдан бери 20 000 дан ортиқ Исроил армияси аскари жароҳат олган, деб хабар берди Исроил Мудофаа вазирлиги.

❗ Уларнинг тахминан 56 фоизи турли руҳий бузилишлар, хусусан посттравматик стресс синдроми (PTSD) дан азият чекмоқда. Бу эса урушнинг аскарлар психикасига қандай таъсир қилганини кўрсатади.

🔹 Жароҳат олганларнинг 64% қисми — захирадаги аскарлар. Ҳар ой тахминан 1000 нафар янги жароҳатланган ҳарбий шифокор назоратига тушмоқда.

📈 Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, 2028 йилга бориб 100 000 га яқин уруш ветерани давлат назоратида бўлади. Улардан камида ярми PTSD ва шу каби руҳий касалликлардан азият чекиши кутилмоқда.

🟥 Эслатиб ўтамиз, 2023 йил октябридан бери Исроил армияси Ғазода 65 000 га яқин фаластинликни ўлдирган, уларнинг аксарияти — аёллар ва болалар.

Киритилди: 18:34 15.09.2025. Ўқилди: 1015 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!