Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ғазода вафот этган журналистлар сони 84 тага етди

Ғазода вафот этган журналистлар сони 84 тага етди

Исроилнинг блокададаги Фаластин анклавидаги Хон Юнус ва Ғазо шаҳарларига уюштирган ҳаво ҳужумларида яна икки журналист ҳалок бўлди.

Фаластинлик журналист Ола Аталлаҳ Ғазо шарқидаги Дарж ҳудудида исроилликларнинг ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди, деб хабар берди Ғазо ҳукумати матбуот хизмати.

Маҳаллий манбаларга кўра, Аттала билан бирга унинг оиласининг баъзи аъзолари ҳам вафот этган.

Ола Аталлаҳ аввал "Анадолу" учун ишлаган ва турли маҳаллий ва халқаро медиа ташкилотларида ишлаган.

Бошқа томондан, Фаластин Журналистлар Уюшмаси, Исроилнинг Хон Юнус шаҳрига уюштирган ҳаво ҳужумида журналист Дуа ал-Себбоурнинг турмуш ўртоғи ва болалари билан бирга ҳалок бўлганини билдирди.

7 октябрдан бери Ғазо секторида 84 нафар оммавий ахборот воситалари ходими, жумладан, 8 аёл Исроил ҳужумлари қурбони бўлди.

Киритилди: 11:56 10.12.2023. Ўқилди: 770 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!