Бугун 18 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Ғазода инсонпарварлик ёрдамининг хавфсиз тақсимланишини таъминлайдиган муҳит ҳали ҳам ўрнатилмаган

Ғазода инсонпарварлик ёрдамининг хавфсиз тақсимланишини таъминлайдиган муҳит ҳали ҳам ўрнатилмаган

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Ғазодаги инқироз 10 ойдан бери давом этаётган бўлсада, инсонпарварлик ёрдамларининг хавфсиз тақсимланишини таъминлайдиган муҳит ҳали ҳам тузилмагани ҳақида огоҳлантирди.
БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ғазодаги гуманитар вазият муҳокама қилинди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ махсус координаторлик идораси гуманитар ёрдам координатори Муҳаннад Ҳади, аъзо давлатларни бу ердан хабардор қилар экан, Ғазодаги ҳар бир киши жароҳат ва касаллик хавфи остида эканини айтди.
Ҳади болаларнинг бошпаналарда тун бўйи йиғлаши ва аёлларнинг ўртача 4 ойда бир марта чўмилишлари мумкинлигини, ота-оналар орасида фарзандларини очлик ва травмадан ҳимоя қила олмайдиган ўз жонига қасд қилиш тенденциялари борлигини билдирди.
Ҳади «Ғазодаги фуқаролик жамияти учун зудлик билан ҳимояга муҳтож. Айни пайтда инсонпарварлик ёрдам ходимлари, операциялар ва объектлар шафқатсиз ҳужумлардан ҳимояланиши керак» деди.
«Ғазодаги инқироз 10 ойдан бери давом этаётган бўлсада, хавфсиз гуманитар ёрдам тарқатилишини таъминлайдиган муҳит ҳали ҳам яратилмаган» деб огоҳлантирган Ҳади.
UNRWAга қарши кампания ва ҳужумларнинг қабул қилиб бўлмас эканлигини таъкидлаган Ҳади, гуманитар ёрдам операцияларини хавф остига қўйганига диққат қаратди.
Ҳади БМТнинг Ғазо халқига зарурий ёрдамни зарур шартлар қўйилмаган ҳолда етказишда қийналганини ифода этиб, томонларнинг гуманитар ёрдам ходимларини ҳимоя қилиш мажбуриятини олганини қайд этди.
У «Ғазодаги хавф-хатарлар қабул қилиб бўлмас» деб, Ғазодаги инсоний вазиятнинг авлодлар давомида барчани безовта қилишини билдирди.
Ҳади гуманитар ёрдам ходимларининг тайёр эканликларини, аммо «керакли ваколатни» ололмаганликларини таъкидлади.

Киритилди: 06:11 27.07.2024. Ўқилди: 506 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!