Бугун 20 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Ғазода болаларнинг азоб-уқубатларига «чидаб бўлмайди»

Ғазода болаларнинг азоб-уқубатларига «чидаб бўлмайди»

Al-Jazeera:

Биз ҳозирда Ғазо марказидаги Дейр-эл-Балаҳда бўлиб турган ЮНИСEФнинг фавқулодда вазиятлар бўйича катта координатори Ҳамиш Янг билан гаплашдик.

У қамал ва бомбардимон қилинган ҳудуддаги болалар учун вазиятни «мутлақо даҳшатли» деб таърифлаб, 15 мингга яқин бола ҳалок бўлгани ва яраланганлар сони кўпроқлигини айтди.

«Бунинг устига, шубҳасиз, Ғазодаги ҳар бир бола урушнинг психологик зараридан жуда кўп азият чекмоқда,» - деди Янг.

Унинг таъкидлашича, «Ғазодаги ҳар бир бола» ота-онаси, бобо-бувиси ёки ака-укасидан айрилганини қайд этиш «ҳақиқатан ҳам муҳим,» чунки «рақамлар жуда катта бўлиши мумкин.»

«Биз бу рақамларга кўникиб қолганмиз, аммо булар ҳақиқий ёш болалар, - дейди Янг.

»Ўтган ҳафта мен Ғазо шаҳрида 11 ёшли Усома исмли ёш бола билан касалхонада эдим. У дўстлари билан пляжда ўйнаётган бўлган - бундан ҳам бегуноҳроқ ҳолат бўлиши қийин - бирданига портлаш содир бўлган, унинг бошига шрапнел тегиб, ҳозир у тўрт тарафлама фалажлик ҳолатида ва сунъий нафас олдириш мосламасига уланган,« дея қўшимча қилди у.

"Бу азоб-уқубатларга чидаб бўлмайд".

Киритилди: 23:00 19.12.2024. Ўқилди: 494 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!