Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Газода болалар овқати танқислиги янги туғилган чақалоқлар ҳаётига таҳдид солмоқда

Газода болалар овқати танқислиги янги туғилган чақалоқлар ҳаётига таҳдид солмоқда

Исроил 2 мартдан буён Ғазо секторидаги барча қуруқлик орқали ўтиш нуқталарини ёпиб қўйганидан сўнг, ҳудудда болалар овқати танқислиги кучайиб, бу ҳолат янги туғилган, айниқса, нотўлиқ туғилган чақалоқлар ҳаётига жиддий таҳдид солмоқда.

19 июнь куни Ғазо секторидаги «Рантиси» ва «Насер» шифохоналари раҳбарияти болалар овқати захираси тугаётганини маълум қилиб, яқин 48 соат ичида зарур ёрдам кўрсатилмаса, болалар ҳалок бўлиши мумкинлигидан огоҳлантиришди.

20 июн куни БМТ Бош котиби матбуот котиби Стефан Дюжаррик, Газода нотўйин овқатланишдан азият чекаётган болалар сони хавотирли даражада ошиб бораётганини билдирди. Унга кўра, фақатгина май ойида 6 ойдан 5 ёшгача бўлган 5,1 минг бола оғир овқатсизлик туфайли шифохонага ётқизилган.

Шу ва шунга ўхшаш кўплаб огоҳлантириш ва халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўровларига қарамай, Ғазодаги вазият ўзгаришсиз қолмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, «Насер» шаҳар шифохонасида яна икки чақалоқ вафот этди.

"Анадолу" агентлиги мухбири Ғазо шаҳридаги «Аль-Хулу» халқаро шифохонаси янги туғилган чақалоқлар учун интенсив терапия бўлими раҳбари Насер Бюлбюл билан суҳбатда бўлди. Унинг сўзларига кўра, урушаётган вазият туфайли оналар етарли овқат ола олмаяпти ва бу нотўлиқ туғилиш ҳолатларини кўпайтирмоқда. «Бизда 12 та инкубатор бор, аммо бемор чақалоқлар сони 17–20 нафаргача етиб бормоқда», — деди у.

Газо шаҳрида яшовчи бир аёлнинг сўзларига кўра, унинг қизалоғи 7 ойлик ҳомиладорликда туғилган ва вазни атиги 570 грамм бўлган. «У бир ой инкубаторида бўлди. Ҳозирда у 1,5 килограмм бўлди. Дастлаб шифокорлар унинг яшаб қолишига шубҳа қилишган эди. Улар унинг тирик қолганига ҳайратланишди», — дейди у.

Киритилди: 18:12 27.06.2025. Ўқилди: 531 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!